Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

Улашиш:

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилган. Бу   ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Шуниси қизиққи, гап фақат Германиянинг Pfizer вакцинаси ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, эмлаш ихтиёрий бўлади.

Вазирликнинг таъкидлашича, коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатган. Натижада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилган.

“Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд”, -дея маълум қилмоқда ССВ.

Эслатиб ўтамизки, 13 сентябрь куни мамлакатимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 1,2 млн дозаси олиб келинган.

Мамлакатда эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда. Шу кунгача жами 19 969 345 доза вакцинадан тўлиқ фойдаланилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.