Ўзбекистонда 12 ёшдан катта 151 мингдан ортиқ бола Pfizer вакцинаси билан эмланди

Улашиш:

Ўзбекистонда 151 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 28 сентябридан Ўзбекистон бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, мамлакатда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берганди.

14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган бола Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (37 395 доза), Андижон (22 502 доза), Наманган (21 837 доза) вилоятларида юқори суръатларда олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.