Улоқ-кўпкари ўйинидаги ЙТҲ: “Камаз” “Зил” устига чиқиб кетди

Улашиш:

14 ноябрь куни Самарқанд вилоятида “Камаз” ва “Зил” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа соат 16:00 атрофида вилоятнинг Паяриқ тумани ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари ўйини давомида содир бўлган. 

Беллашув бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликда турган “Камаз” русумли юк автомобили ҳайдовчиси эътиборсизлик қилиб, қўл тормозини тортмаганлиги оқибатида, автомобиль пастликка ҳаракатланиб кетган ва “Зил” русумли яна бир юк автмобили билан тўқнашган.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.