Украинани ўн кун давомида 1,5 миллион киши тарк этди

Улашиш:

Украинани тарк этганлар сони ўн кун ичида (уруш бошланганидан бери — таҳр.) 1,5 миллион нафардан ошди, деб баёнот берди БМТ.

Қўшни давлатлар чегараларига элтувчи йўлларда пиёда ва машиналарда кетаётган сон-саноқсиз одамлар — бугунги Украина манзараси.

БМТ қочқинлар сони янада ошишидан хавотирда: уларнинг сони 4 миллионгача етиши мумкин...

Урушдан қочиб одамлар Словакия, Венгрия, Молдовага ўтмоқда. Руминияга Украинадан 63 минг нафардан зиёд одам қочиб ўтди. Кимлардар бу мамлакатларда қолишяпти, айримлари йўлда давом этяпти.

Қочқинларни энг кўп қабул қилган мамлакат — Польша: шанба куни қочқинлар сони 800 минг нафарга етди. Улар асосан украиналиклар. Бироқ Польша, Ўзбекистон, Беларус, Ҳиндистон, Нигерия, Жазоир, Марокаш, Афғонистон, Покистон, АҚШ ва Россия фуқаролари ҳам бор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.