Бухоро вилоятида фарзандини бошқа мамлакатда қаровсиз қолдиргани учун қидирувда бўлган эркак қўлга олинди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 41 ёшли эркак Жондор тумани "Паҳлавон" маҳалласида қўлга олинган. У Жиноят кодексининг 122-1-моддаси (болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш) билан айбланиб, терговдан яширинган.
Қоидабузар қўлга олиниб, тергов изоляторига жойлаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ота-онасининг қаровисиз қолган Ўзбекистон фуқароси Россиядан ватанига қайтарилди.