Андижондан Тошкент ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнайди

Улашиш:

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида июнь ойи бошидан Тошкент – Андижон – Тошкент ва Андижон – Қўнғирот – Андижон йўналишларида қўшимча поездлар қатнайди.  

Uzrailpass маълумотларига кўра, 3 – июндан Тошкент – Андижон-Тошкент йўналиши бўйича 93-ва 94-сонли қўшимча поездлар қатнай бошлайди. Улар учун жорий жадваллар амал қилади:

  • Тошкент-Андижон

06:07 да жўнаш - 13:17да етиб бориш;

  • Андижон-Тошкент

16:51 да жўнаш — 23:49 да етиб бориш

6 июндан бошлаб Андижон – Қўнғирот – Андижон йўналиши бўйича 127 ва 128-сонли қўшимча поездлар ишга туширилади. Ушбу поездлар учун жадвал қуйидагича:

  • Андижон-Қўнғирот (ҳар пайшанба)

19:42 да жўнатиш-22: 37 да етиб бориш.

  • Қўнғирот-Андижон (ҳар шанба)

6:45 да жўнаш — 10:28 да етиб бориш.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 майидан бошлаб Намангандан Поп туманидаги Чодакгача бўлган йўловчи поезди ишга туширилгани маълум бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.