Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаган ўрни – 33-“Даштобод”, 35-“Ғаллакор”, 55-“Мирзабулоқ” сайлов округлари бўйича вилоят Кенгаши депутати сайлови натижаларига кўра, янги депутатлар сайланди.
Бу ҳақда Sangzor.uz интернет нашри мухбири халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 2 январдаги VI-31-4-3-0-К/22 сонли қарорига асосланиб хабар бермоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўрни бўшаган 33-“Даштобод”, 35-“Ғаллакор”, 55-“Мирзабулоқ” сайлов округлари бўйича ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раисининг бермоқда.
Унга кўра:
1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 33-“Даштобод” сайлов округи бўйича сайланган Шукуров Ориф Жумабоевичнинг;
2. 35-“Ғаллакор” сайлов округи бўйича сайланган Эгамназаров Муҳаммади Неъматуллаевичнинг;
3. 55-“Мирзабулоқ” сайлов округи бўйича сайланган Рахмонқулов Акрам Худаёровичнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 20 декабр санасида Ижтимоий тармоқларда Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 20 декабр кунига белгиланган сессиясида вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг мурожаатнома йўллаши ва унда депутатлардан ҳокимига савол бермаслик талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.