Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси сиёсий жараёнда – ташкилотчи

Улашиш:

Айни кунларда республикамиз бўйлаб шу йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳам мазкур сиёсий жараёндан четда қолгани йўқ.

Марказий сайлов комиссияси Жиззах вилоят штабининг маълумотига кўра, воҳамиз бўйлаб жами 519 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, 1 302 414 нафар  сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов участкаларини муҳим сиёсий жараёнга шай ҳолга келтириш, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратиш, она ва бола, тиббий хизмат хоналарини ишга тушириш каби ташкилий вазифалар ҳам сиёсий тадбирнинг сифатини белгилайди.  

Вилоят давлат солиқ бошқармаси 33-Дўстлик сайлов округидаги Дўстлик туманида сайловларни юқори даражада ўтказишга масъул этиб белгиланган. Ҳудуддаги сайлов участкалари фаолиятини ташкил этишга амалий кўмак кўрсатиш, атрофини ободонлаштириш ва сайлов жараёнини намунали ташкил этиш мақсадида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.