Туркиянинг Истанбул шаҳридаги бинолардан бирида кучли портлаш содир бўлди.
Портлаш оқибатида юзага келган ёнғин қўшни уч бино — аҳоли тураржойларига ўтган.
Туркия матбуоти ҳодисага газ портлаши сабаб бўлганини ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келишган.