Жиззахда МИБ ходимлари яна иккита оилани яраштиришга эришди

Улашиш:

Жамият ривожи кўп жиҳатдан оилалар мустаҳкамлигига боғлиқ. Ажримнинг салбий оқибатларини халқимиз яхши тушунади. Бу борада ўзига хос қадриятларимиз асрларни ортда қолдирган. Афсуски, турли ижтимоий омиллар сабаб ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ҳам бор. Уларни имкон қадар яраштириш асосий мақсадимиздир.

Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими ходимларининг саъй-ҳаракати билан яраштирилаётган оилалар кўпчиликни ташкил этмоқда. Яқинда бир кунда икки оила ўтказилган суҳбат натижасига кўра, ярашишга қарор қилгани фикримизни тасдиқлайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах  туманлараро судининг 23.12.2022 йил кунидаги суд буйруғи билан Н.Б.дан турмуш ўртоғи Ф.Н фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари учун 1/2 қисм миқдорида  алимент ундириш белгиланганди. Ижро ҳужжати бўйича ёш оила бўлимга чақирилди. Улар билан якка тартибда суҳбатлашиб, муаммо нимада эканига аниқлик киритдик. Арзимаган масала сабаб фарзандларини тирик етим қилмаслик ҳақида маслаҳатлар берилди. Индивидуал суҳбат жараёнида оила яраштирилишига эришилди.

Шундай оилалардан яна бири ажрашишга қарор қилганди. Уларнинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари бўлиб, ота тарбияси, меҳридан айрилиш хавфидан сақлаб қолинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.