МИБ Жиззахдаги яна бир оилани яраштиришга эришди

Улашиш:

Прокуратура бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг март ойида Алимент ойлиги тадбирлари давомида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Қарздорлигини вақтида тўламай келаётган қарздорларга нисбатан  қонунда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий иш қўзғатиш ва тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда оилаларни яраштириш, тушунтириш ишларини олиб бориш шулар жумласидандир.

Олиб борилган тушунтиришлар натижасида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор А.Мелиевдан Л.Мелиева фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан оила ўзаро яраштирилиб, ижро ҳужжати тегишли тартибда иш юритувдан тамомланди.

Бобуржон Каримов - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.