Қарздордан давлат божи тўлиқ ундирилди

Улашиш:

Прокуратура бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг август ойида амалга оширилган ижро ҳаракати тадбирлари давомида давлат фойдасига ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Қарздорлигини вақтида тўламай келаётган қарздорларга нисбатан  қонунда белгиланган тартибда маъмурий  иш қўзғатиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қарздорларга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш ва хатловга олиш  ишларини олиб бориш шулар жумласидандир.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Х.дан давлат фойдасига 16 миллион 98 минг сўм миқдорда давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати амалда тўлиқ ундирилиб,  ижро ҳужжати тегишли тартибда иш юритувдан тамомланди.

 

О.Мирзакулов -  Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.