Саховатпеша фуқаролар диққатига!

Улашиш:

Мамлакатмизда ижтимоий оғир аҳволда бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Президентимиз айниқса оғир касалларнинг холидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш бўйича ҳаммамизга ўрнак бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 14 май куни Давлатимиз раҳбари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда ётган оғир касаллар холидан хабар олди.

Ихтисослаштирилган шифохоналарга ташрифи давомида бир неча хайрия ишларини амалга оширди ва қолганларни ҳам шундай хайрия ишларига жалб қилдилар.

Шундан келиб чиқиб, ушбу оғир касалликка чалинган беморларга ёрдам бериш истагида бўлган саховатпеша фуқаролар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси”га ҳомийлик қилиш мумкинлигини маълум қиламиз.

Жамғарма ШҲР:3046108603262663450901054

СТИР:201122919

Ҳомийлик қилган маблағингиз оғир беморларга кўмак бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.