Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари алкоголизмга чалинган кишиларни мажбурий даволанишга юборишлари мумкин бўлади

Улашиш:

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари алкоголизмга чалинган кишиларни мажбурий даволанишга юборишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида маст ҳолатдаги одамларга ёрдам бериш пунктлари ташкил этилади. 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибида маст ҳолатда бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус туманлараро пунктлар ташкил этилади ва уларда камида 10 ўрин бўлади. Ҳаммаси бўлиб 2022 йилда 114та жой, 2023-2023 йилларда яна 20та ўрин яратилади. 

Бундан ташқари, 2022 йил охирига қадар наркологик диспансерларда наркологик беморларни ихтиёрий ва мажбурий даволаш учун қўшимча 430 та жой шакллантирали. 

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, ички ишлар органларига ўз ташаббуси билан наркология касаллигига чалинган шахсларни мажбурий даволашга йўналтириш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилган. Қолаверса, наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишлар судларга электрон шаклда тақдим этилиши ва видеоконференция орқали кўриб чиқилиши мумкин.

Шунингдек, 2023 йил 1январдан бошлаб республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатория ва стационар бўлимларида наркологик касалликларга чалинган шахсларни даволаш бўйича тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.