Тошкентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари электрошокерлардан фойдаланишни бошлашди

Улашиш:

Тошкентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўз фаолиятида электрошокерлардан фойдаланишни бошлашган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ушбу воситалар билан жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси учун таъминланган. Фаол ҳимоя воситаси бўлган электошокерлар турли ҳуқуқбузарликлар содир этган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ёки фаол қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан қўлланилади.

"Аксарият ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари электрошокердан фойдаланиш бўйича махсус ўқув курсларини ўтаган, тест имтиҳонларини топширган ва сертификатлар олган", - дея қайд этди ҳуқуқ-тартибот идораси.

Электрошокерлар Россиянинг "Мартъ" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Ички ишлар ходими қуйидаги вазиятларда электрошокердан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

  • фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумга жавоб қайтариш;

  • жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш;

  • ички ишлар органи ходимига қилинган қаршиликни тўсиш;

  • жиноят содир этишда қўлга олинган ёки уни содир этгандан сўнг дарҳол қочишга уринган шахсни ушлаш;

  • фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликлар ва бошқа ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.