DataLife Engine / Тошкентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари электрошокерлардан фойдаланишни бошлашди

Тошкентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари электрошокерлардан фойдаланишни бошлашди

Тошкентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўз фаолиятида электрошокерлардан фойдаланишни бошлашган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ушбу воситалар билан жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси учун таъминланган. Фаол ҳимоя воситаси бўлган электошокерлар турли ҳуқуқбузарликлар содир этган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ёки фаол қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан қўлланилади.

"Аксарият ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари электрошокердан фойдаланиш бўйича махсус ўқув курсларини ўтаган, тест имтиҳонларини топширган ва сертификатлар олган", - дея қайд этди ҳуқуқ-тартибот идораси.

Электрошокерлар Россиянинг "Мартъ" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Ички ишлар ходими қуйидаги вазиятларда электрошокердан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

3-02-2022, 15:01
Вернуться назад