Голливуд режиссёри Жеймс Кэмерон «Терминатор» бўйича янги лойиҳа устида иш бошлади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter журнали билан суҳбатда маълум қилди.
Яқинда «Терминатор»га асосланган аниме чиққанди, Кэмероннинг таъкидлашича, бу унга анчайин қизиқарли туюлди. Режиссёр айтишича, ўз ижоди асосида қилинган лойиҳаларни, гарчи ўзи муаллиф бўлмаса-да, қизиқиш билан кузатиб боради, масалан, «Терминатор: Келажак учун кураш» фильми шулардан бири.
Шунинг баробарида Кэмерон «Терминатор» бўйича ўз лойиҳаси устида ишлаётганини тасдиқлади, бироқ бу сериал бўладими ёки фильм — сирни очмади.
Жеймс Кэмерон биринчи «Терминатор» фильмини 1984 йилда суратга олган, бош ролларни Арнолд Шварценеггер, Линда Ҳэмилтон, Эдвард Ферлонг ва Майкл Бин ўйнаган.