Бемор боланинг операцияси учун тўпланаётган пулларни ўғирлаган мактаб ўқувчиси ушланган

Улашиш:

Бемор боланинг операцияси учун тўпланаётган пулларни ўғирлаган мактаб ўқувчиси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари томонидан ушланган. 

Ангреннинг “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи 45 ёшли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унинг айтишича, номаълум шахс унга қўнғироқ қилиб, бемор боласини даволашга пул тўплаш учун очилган пластик картага 600 минг сўм кўчиришини билдирган. Пластик картанинг рақамини аёл илгарироқ ижтимоий тармоқларда жойлаштирган. 

Аёл номаълум шахсга SMS-хабарнинг кодини айтгач, фирибгар картадан 2 миллион сўмни ечиб олган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари текширув ўтказиб, ушбу жиноятни Қорақалпоғистонда яшовчи 18 ёшли 11-синф ўқувчиси содир этганлигини аниқлашган.

Ушбу ҳолат бўйича ўсмирга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Бу ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг эллик бараваригача жарима, уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш, уч йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.