Маст ҳолатда автомашина бошқарган шахсдан 7.5 млн. сўм жарима ундирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураcи ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг апрель ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 205 нафар қарздордан 790 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг 7 апрель 2023 йилдаги Д.Ю. Ўзбекистон республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 7.5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Д.Ю. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.