Автомашинани маст ҳолатда бошқариш 7.5 млн. сўмга тушди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг апрель ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибида 271 нафар қарздордан 990 млн. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах туман судининг 14 апрель 2023 йилдаги қарорига асосан қоидабузар С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 7.5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор С.М. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди. 

Комилжон Элмуродов - давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.