Жарима устига жарима тўлади

Улашиш:

Прокуратура Бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг 2021 йил 16 ноябр кунги  суд қарорига асосан қарздор Т.К.дан 6.750.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2022 йил 8 январь куни келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб қарздор белгиланган тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан ихтиёрий муддатда жаримани тўламаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан  "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш  тўғрисидаги" Қонуннинг 82-моддасига асосан қарздорга нисбатан МЖтК 198-1-моддаси билан базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида 2.700.000 сўм қўшимча жарима қўлланилиб ҳозирда  жарима тўлиқ ундирилиб ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

М.Тошбулова - Давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.