Эрондаги портлашларни ким уюштиргани маълум бўлди

Улашиш:

ИШИД жангарилари 3 январь куни Кермон шаҳрида қабристондаги дафн маросимида содир этилган портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу портлашларда 103 киши ҳалок бўлди.

Чоршанба куни Эрон жануби-шарқидаги Кирмон шаҳридаги қабристонда Сулаймоний ўлимининг йиллиги муносабати билан йиғилган оломонда ИШИДнинг икки аъзоси портловчи камарни портлатгани ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Аввалроқ Эрон расмийлари 103 киши ҳалок бўлган ва 180 дан ортиқ киши жароҳатланган теракт ташкилотчиларидан «қасос олишга» ваъда берган эди.

Портлашлар 3 январь куни қабристонга кираверишда содир бўлганди. Расмийлар уч кунлик мотам эълон қилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.