Японияда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади

Улашиш:

2025 йил апрелидан Япония пойтахти Токиода 170 мингдан ортиқ давлат хизматчиси учун тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Янги тартибга мувофиқ, ходимларга учинчи дам олиш куни берилади.

Тўрт кунлик иш ҳафтаси бир қатор мамлакатларда ўзини самарали кўрсатган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу тартиб ходимларнинг иш самарадорлигини оширади, чунки улар кўпроқ дам олади ва ишдан қониқиш даражаси юқори бўлади.

Япониядаги ушбу янги режа нафақат меҳнат сифатини яхшилаш, балки демографик муаммоларни ҳал қилишга ҳам қаратилган. Хусусан, ота-оналарга фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказиш учун қулайлик яратилди. Янги тартибга кўра, фарзандли ота-оналар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2 соат кам ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу ўзгаришлар Японияда туғилиш даражасини ошириш ва оилаларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида қилинган яна бир қадам сифатида баҳоланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.