Қарздор жиноий жаримани тўламагани боис озодликдан маҳрум этилди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 28.01.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Р. ҳисобидан ундирувчи давлат фойдасига 81.000.000 сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан барча ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздор белгиланган муддатда жиноий жаримани тўламаганлиги сабабли давлат ижрочилари ЖИБ Жиззаҳ шаҳар судига жарима жазосини жазони бошқа тури билан алмаштириш масаласида тақдимнома киритган.

Шундан сўнг ЖИБ Жиззах шаҳар судининг 27.06.2022 йил кунги ажримига асосан қарздор 1 йил 4 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилинган.

 

Б.Каримов - Давлат ижрочиси

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.