МИБ ижро ҳаракатларини бажариш учун қарздорларнинг мулкини хатловга олмоқда

Улашиш:

Прокуратура бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг апрель ойида амалга оширилган ижро ҳаракати тадбирлари давомида давлат фойдасига маъмурий жарималар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Қарздорлигини вақтида тўламай келаётган қарздорларга нисбатан  қонунда белгиланган тартибда маъмурий  иш қўзғатиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қарздорларга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш ва хатловга олиш  ишларини олиб бориш шулар жумласидандир.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.А.дан давлат фойдасига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баробари миқдорда жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати амалда тўлиқ ундирилиб,  ижро ҳужжати тегишли тартибда иш юритувдан тамомланди.

 О.Мирзақулов - Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.