Шароф Рашидов туманида яна бир оила қайта тикланди

Улашиш:

Оила муқаддас даргоҳ. Эркак ва аёлнинг ўзаро розилиги асосида бунёд бўладиган оила, кўп ҳолларда арзимаган сабаб туфайли барбод бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда бу вояга етмаган фарзандларнинг ота-она меҳрисиз катта бўлишига сабаб бўлади. Прокуратура бюроси ходимлари алимент ундириш билан боғлиқ вазиятларда ундирувни амалга ошириш давомида эр ва хотинни муросага келтириб, уларни яраштириш, оилаларни тиклаш борасида ҳам ҳаракат қилишмоқда.

ФИБ Жиззах туманлараро судининг 21.10.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор В.Сагдуллаев  ҳисобидан ундирувчи Г.Сагдуллаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 кисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд эди. Мазкур ҳолат юзасидан ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва ундирувчига тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада муросага кела олмай юрган яна бир оиланинг яраштирилишига эришилди.

Б.Эрмаматов  - Прокуратура бюросининг  Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.