Жиззахда биринчи рақамли банк ТВC Банк минтақавий шоу-румининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Улашиш:

Бугун Жиззах шаҳрида жойлашган ТВC Банкнинг биринчи минтақавий шоу-румининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Банк ва Жиззах шаҳри учун энг муҳим аҳамиятга эга бўлган бу тадбирда “ТВC Банк” АТБнинг Бошқарув аъзолари – Юридик масалалар бўйича директор Ситора Туляганова, Операцион ва кредит таваккалчиликлар бўйича директор Давид Тедиашвили ҳамда Ходимлар билан ишлаш бўйича директор Анна Силагадзе иштирок этишди.

Ситора Туляганова ўзининг табрик нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Биз ҳудудларда жойлашган марказларда ўз иштирокимизни кенгайтиришни давом эттирамиз. Жиззах аслида Тошкент ва Самарқанднинг ўртасидаги автомобиль трассада жойлашган йирик транспорт боғламаси ҳисобланиб, у иқтисодий, илм-фан, таълим ва маданият ўчоғидир ва шу сабабли ҳам бу ерда бизнинг стратегик иштирокимиз зарур бўлган шаҳарлардан бири эканлигини биз тушуниб турибмиз. Биз фойдаланувчиларимизга яқинроқ бўлишни истаймиз, улар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитишни ҳамда зарур вақтда жонли мулоқот орқали маслаҳатларимиз билан ёрдам беришни хоҳлаймиз. Айнан мана шу бизнинг шоу-румларимиз вазифаси ҳисобланади ва умид қиламизки, Сирдарё вилояти аҳолиси рақамли хизматларнинг қулайликларини афзалликларига қараб баҳо беришади.”

ТВC Банкнинг шоу-румлари стандарт банк филиалларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда банк хизматлари кўрсатилмайди. ТВС Банкнинг барча хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин. Ушбу шахобчалар ТВC UZ иловасида фойдаланувчилар рўйхатдан ўтиш ва тасдиқлаш жараёнидан ўтиб, тўлақонли мижозга айланиш, шунингдек, банк картасини олиш борасида малакали мутахассислардан маслаҳатлар олишига мўлжалланган.

Шинам ва ҳузурбахш муҳитга эга шоу-румларда ТВС хизмат ва маҳсулотларига алоқадор ҳар қандай масалани ҳал қилишга шай турган самимий маслаҳатчилар ташриф буюрганларга пешвоз чиқадилар. Шоу-румлар илованинг қандай ишлашини синаб кўриш имконини берувчи планшетлар билан жиҳозланган. Жиззах шоу-рум ходимлар штати ҳозирги кунда 14 тани ташкил этади.

“Бизнинг шоу-румларимиз — ТВC бренди билан юзлашадиган маскан бўлиб, бу ерга одамлар ёрдам ва маслаҳатлар олиш учун келишлари мумкин. ТВC – шунчаки онлайн илова эмас, балки инсонлар учун яратилган ҳамда оддий, шу билан бирга инновацион ечимларни тақдим этувчи бренд эканини фойдаланувчиларимиз ҳис этишларини истаймиз”, - дейди “ТВC Банк” АТБ бошқарув раиси Спартак Тетрашвили.

Ноябр ойида юртимизнинг йирик шаҳарларида яна 4 та шоу-румлар очилиши кутилмоқда: Андижон, Қўқон, Урганч ва Фарғонада.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида ТВC банкнинг мижозларни фаоллаштириш шахобчалари (МФШ-шахобчалар) ишлаб турибди. Бу шахобчалар Тошкентдан ташқари Чирчиқ, Ангрен, Келес, Олмалиқ, Назарбек, Самарқанд, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Бухоро, Андижон, Асака, Жиззах, Зомин, Урганч, Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Маълумот учун:

30 йиллик тарихга эга бўлган ТВС Банк Грузия ва Кавказортининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан буён ТВС Банк акцияларининг савдоси Лондоннинг London Stock Exchange биржасида юритилади. Ўтган йил давомида ТВС Банк акцияларининг Лондон фонд биржасидаги котировкаси 44,95% фоизга ўсиб, компания акцияларининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошди (784,14 млн фунт стерлинг).  

ТВС Банк 2020 йилда мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. Бугунги кунда ТВС UZ иловаси 1 миллиондан ортиқ марта юклаб олинган.

2021 йил сентябрь ойининг оҳирида икки институционал инвесторлар, яъни ЕТТБ ва IFC ҳар бири ТВС UZ да 20 фоизга эга бўлиш бўйича шартнома имзоладилар. Иккала инвесторнинг ҳар бири амалга оширадиган биринчи тўлови 9,4 миллион АҚШ долларни ташкил этади

Банк пул ўтказмалари, кредитлар, муддатли тўлов, депозитлар, тўловларни амалга ошириш, банк карталарини бериш каби хизматларни рақамли форматда кўрсатиб келмоқда. Барча хизматлардан ТВС UZ иловаси орқали фойдаланиш мумкин.

ТВС Банк маҳсулотлари тўпламини янада кенгайтириш устида ишлаб, инсонлар ҳаётини шу ерда ва ҳозир осонлаштиришга бел боғлаган.

 

Facebook: @tbcbankuz  

Instagram: @tbcbankuzbekistan  

Telegram: @tbc_bank_uzb  

Сайт: tbcbank.uz  

Қўллаб-қувватлаш телефон рақамлари 24/7: +998 (78) 777-27-27

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.