Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш орқали меҳнаткашлар саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва югуриш турлари бўйича ўтказиладиган вилоят спорт мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Спорт мусобақасини касаба уюшма қўмитаси раиси Илҳом Ўринов, Энергосотиш ва молия масалалари бўйича директор Мухиддин Холмуродов ҳамда Жиззах политехника институтининг Жисмоний тарбия кафедраси мудири Ҳуршид Абдувалиевлар очиб беришди.
Шундан кейин вилоят спорт мусобақаларига старт берилди.
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати