Жиззахда шахмат ва шашка тахтасида МИБ ходимлари беллашди

Улашиш:

Жиззахда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
"Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида Жиззах вилояти турзми ва спорт бошқармаси хамда вилоят шахмат федратцияси мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги мусобақада бу гал ходимлар шахмат ва шашка тури бўйича "Бошқарма бошлиғи соврини" учун ўзаро дона сурдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақа йигирмага яқин ходим иштирок этди.
Ўзига хос “ақл-идрок” баҳслари якунларига кўра, Шахмат бўйича Бюронинг Арнасой туман бўлими давлат ижрочиси Зариф Аюпов  мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўрин МИБ Зомин туман бўлими давлат ижрочиси ШухратПардаев, учинчи ўрин эса бошқарма катта инспектори Руслан Яхшибоевга насиб этди.

Шашка бўйича эса баҳслари якунларига кўра, Бюронинг Мирзачўл туман бўлими давлат ижрочиси Алишер Тилавов  мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўрин бошқарма инспектори Хаёт Исматов, учинчи ўрин эса Зомин туман бўлими давлат ижрочиси Шухрат Пардаевга насиб этди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.