Шахмат тарихидан маълумки, бу ўйин Ҳиндистонда бир ярим минг йил аввал пайдо бўлган ва инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида дунё бўйлаб кенг тарқалган.
Бугунги кунда давлат ташкилотларида ҳам ушбу спорт туридан мусобақалар ташкил этилмоқда. Жумладан, ДХА Жиззах вилоят бошқармасида вилоят шаҳмат федерацияси билан ҳамкорликда бугун ташкил этилган мусобақасида туман (шаҳар) ДХМлари ходимлари ўзаро дона суришди.
2 та гурухдан энг юқори балл тўплаган 6 нафар иштирокчи финалда иштирок этди.
1-ўрин. Фаёз Равшанов – Ш.Рашидов туман ДХМ мутахассиси
2-ўрин. Бақахон Хасанхонов – Жиззах шаҳар ДХМ мутахассиси
3-ўрин. Тўрабек Холбўтаев – Зомин туман ДХМ мутахассиси
Ғолибларга бошқарма бошлиғи Бобур Умурзаков томонидан фахрий ёрлиқ, кубок, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати