Баскетбол бўйича "Адлия кубоги" ташкил этилди

Улашиш:

"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган кубок мусобақаларида адлия ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан иборат таркибдаги жамоалар ўзаро куч синашди.

Давлат хизматлари агентлигининг "Мустақиллик"ҳамда Божхона бошқармасининг "Ҳумо" баскетболчилари қарама-қаршилигида "Мустақиллик" жамоасининг қўли баланд келди.

Иккинчи ўйин Адлия бошқармасининг "Одиллик" ҳамда Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасининг "Бургут" жамоалари ўртасида кечди ва адлиячилар мажбурий ижро ходимларининг кутилмаган қаршилигига дуч келишди. Якунда "Бургут" жамоаси устунликка эришиб, кейинги босқичга йўл олди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса ғолиблик божхоначиларга насиб этди. Шундай қилиб, давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида бўлиб ўтган баскетбол бўйича "Адлия кубоги" мусобақаларида 3-ўрин Божхона бошқармасининг "Ҳумо" жамоасига, 2-ўрин ДХАнинг "Мустақиллик" жамоасига насиб этди. МИБ бошқармасининг "Бургут" жамоаси 1-ўринни эгаллаб, мусобақа кубогини қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан вилоят баскетбол Федерацияси раҳбари, Адлия бошқармаси бошлиғи Шокир Саидов сўзга чиқиб, барча ғолибларни ютуқ билан қутлар экан, оммавий спортни, хусусан, баскетболни ривожлантириш борасида Федерация олдида турган келажак тадбирлар хақида атрофлича сўз юритди.

–Бугунги натижалардан шахсан менинг кўнглим тўлди, Федерация фаолиятида келажак ишлар режасини келишиб олишга ҳам улгурдик, - деди Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.