ОЧЛ. "Пахтакор" ва "Насаф" қайси саватчадан ўрин эгаллайди? "Навбаҳор" ва АГМКнинг илк рақиблари маълум бўлди

Улашиш:

Ўзбекистон Суперлигаси 2022 йилги мавсум якунига етди. Келаси мавсум ҳалқаро майдонда иштирок этадиган жамоалар аниқланди.
"Пахтакор" чемпионликка эришиб, ОЧЛ 2023/24 йилги мавсум гуруҳ босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа биринчи саватчадан ўрин олади.
"Насаф" эса Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Бироқ улар 2-саватчадан ўрин олади.
"Навбаҳор" эса ОЧЛдаги дебют ўйинини саралаш босқичида Уммоннинг "Ал-Сиб" жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳсда ғалаба қозонган тақдирда жамоа Қатарнинг тўртинчи жамоасига қарши ўйнайди.
АГМК ҳам иштирокни саралаш босқичидан бошлайди. Рақиб - Бангладешнинг "Башундара Кингз" жамоаси бўлади. Олмалиқликлар ушбу баҳсда ғалаба қозонган тақдирда Қатарга боради ва учинчи жамоа билан ўйнайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.