«Заковат»: бош мукофотни қозоғистонлик «Оддий меҳнаткашлар» олиб кетишди

Улашиш:

«Заковат» ўйинининг спорт тури бўйича илк маротаба Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилди.

«Заковат»нинг илк халқаро турнирда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон жамоалари қатнашди.

Жамоалар ўртасидаги беллашувларда 1-ўрин қозоғистонликларга насиб этди — «Оддий меҳнаткашлар» жамоасига 100 миллион сўм миқдоридаги мукофот топширилди.

Бош соврин — Кубок учун кечган баҳсда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари финалда беллашди ва унда ҳам қозоғистонликларнинг қўли баланд келди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.