Самарқандда “Раҳмдиллик” ташкилоти гендер тенгликка қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқда

Улашиш:

Самарқанд вилоятида “Раҳмдиллик” нодавлат нотижорат ташкилотида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ўртасида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори Т.Умаров, лойиҳа координатори С.Кунарова ва “Раҳмдиллик” ННТ раҳбари Б.Орипова иштирок этди.

Учрашувда тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Б.Орипова лойиҳа доирасида ташкил этилган нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш бўйича ўқув курслари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллардан махсус гуруҳ шакллантирилган бўлиб, улар учун малакали мутахассислар ёрдамида ўқув курслари ташкил этилган. Шунингдек, ўқув жараёни учун ажратилган жойлар мониторинг қилинган.

Учрашув давомида ҳаракатлар режасини амалга ошириш жараёнидаги ютуқлар ва муаммолар муҳокама қилинди. Иштирокчилар якуний ҳисобот шакллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Марказ раҳбари ва мутахассислари гендер тенглигига эришиш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини барвақт олдини олиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида лойиҳанинг аҳамиятини таъкидлашди.

“Раҳмдиллик” ташкилоти бу борадаги фаолияти билан фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг ёрқин намунасини яратиб, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланишини таъминлашда муҳим қадамлар ташламоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.