Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 26-мактабда мактаб директори ўринбосари 8-синф ўқувчисига нисбатан зўравонлик содир этгани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода аёл ўқувчининг юзига ураётгани ва унга бақириб, бир неча бор туртиб юборгани акс этган.
Вилоят мактабгача таълим ташкилоти маълумотига кўра, воқеа ўқувчининг дафтари йўқлиги туфайли содир бўлган. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга сабаб бўлди.
Текширув натижасида директор ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинди. Шу билан бирга, мутасадди идоралар томонидан бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўришга ваъда берилди.
Воқеа жамоатчилик орасида мактаблардаги тартиб ва ўқитувчиларнинг муносабатини қайта кўриб чиқиш зарурияти ҳақида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.