Вилоят Адлия бошқармаси жамоатчиликка 9 ойлик фаолияти якунлари юзасидан маълумот берди

Улашиш:

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳудуддаги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларга матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Уринбаева иштирок этди. Ҳуқуқ соҳасининг қамрови кенг, шу сабаб адлия фаолияти бошқа йўналишлар билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу жараёнда ҳамкорликни мустаҳкам йўлга қўйиш, халқни рози қилишдек эзгу мақсад йўлида бирлашмоқ ўта муҳим.

Тадбир давомида Севара Уринбаева томонидан Адлия вазирлиги: очиқлик ва шаффофлик мавзусида маълумотлар берилди. Очиқлик ва шаффофлик ҳар қандай коррупсия аломатларининг олдини олишга хизмат қилади. Адлия тизими ҳам мана шундай принципларга асосланганлиги, адолатли меҳнат фаолияти яратилганлиги, бунинг натижасида ходимларнинг ўз вазифаларини сидқидилдан бажариши ва касбидан рози эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Акмал Эргашев томонидан журналист ва блогерларга Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 9 ойлик фаолияти ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Унда яратилган шароитлардан келиб чиқиб ҳар бир йўналиш бўйича сифат ва самарадорликни ошириш юзасидан қилинган ишлар кўрсатиб ўтилди. Тадбирнинг давоми сифатида Жиззах шаҳар адлия бўлимига пресс тур ташкил этилди. Иштирокчиларда Президентимиз фармони билан адлия соҳасидаги ислоҳотлар самараси ўлароқ ташкил этилган адлия уйлари, яъни адлия бўлимлари, ДХМ, ФҲДЁ, юридик хизмат кўрсатиш марказларидан ташкил топган катта жамоанинг бир том остида бирлашиши, аҳоли ва давлат ташкилотларига кўрсатаётган  хизматлари билан яқиндан танишиш имконияти пайдо бўлди.Шу билан бирга вилоятнинг олис ҳудудларидаги адлия бўлимлари фаолияти билан ҳам танишилди. Муаммолар тингланди, таклифлар ўрганилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.