Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди

Улашиш:

Жиззах вилоят Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли фармонига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармонига кўра, Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомиллар тубдан қисқаради. Жумладан, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш; никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади; нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади. Энг муҳими, тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш борасида 10 дан зиёд қулайликлар яратиб берилади.

Матбуот анжуманида вилоят Адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонли фармони ижросини таъминлаш борасида мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилиши билан бирга вилоят адлия бошқармаси томонидан 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.