Жиззах шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди (фото+видео)

Улашиш:

Жорий йилнинг 18 март куни соат тахминан 09:25 ларда Жиззах шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳодиса Нурлиобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўлининг 151-километрига тўғри келади.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракатланаётган юк автомашинаси олдинда чапга бурилиш учун тўхтаб турган "Ласетти" ҳамда ўз йўналиши бўйлаб келаётган ГАЗ-А65Р33 русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган фуқаролар жароҳат олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига етказилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ЙТҲнинг сабабларини ўрганиш юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.