Зафарободни Фориш билан боғлайдиган йўлнинг носозлиги юзасидан расмий муносабат берилди

Улашиш:

Ижтимой тармоқда “bakiroo” номи остидаги фойдаланувчи ўз саҳифасида “Албатта, сизга лоф туюлиши мумкин, лекин Зафарободни Фориш билан боғлайдиган йўл 40 йилдан буён уруш кетаётган Афғонистонда ҳам йўқ. Сурияда ҳам йўқ. Ишонинг.” деб пост жойлади. Мазкур жойланган хабар юзасидан автомобиль йўллари қўмитаси Жиззах вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятидаги 4Р37 "Жиззах ш-Чимқўрғон қ -4Р36 автойўли" автомобиль йўлининг 11-40 км.қисмлари (29 км) “Сардоба” сув омбори қурилишига тош ва қум аралашмаси катта юк машиналарида ташилиши натижасида фойдаланиш учун носоз ҳолга келиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 майдаги “2014 йилда халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларни тўлиқ таъмирлаш Дастури тўғрисида”ги 130-сонли қарорига асосан автомобиль йўлининг 27-34 км. қисмлари (7 км) тўла таъмирлаш ишлари дастурига киритилиб, Республика йўл жамғармаси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун 150,0 млн. сўм маблағ ажратилиб, "Аэройуллойиха" МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган. Лекин, қурилиш монтаж ишлари олиб бориш учун объект кейинги йиллар тўла таъмирлаш дастурига киритилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 майдаги 54-сонли “Жиззах вилоятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг техник холатини яхшилаш тўғрисида”ги йиғилиш қарорида Сирдарё вилоятидаги алоҳида ахамиятга эга булган сув хўжалиги қурилишига тош ва қум аралашмаси ташиладиган маршрут бўйича автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини 2017 йилда ишлаб чиқиб, 2018 йилдан амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 126-сонли қарорига асосан автомобиль йўлининг 21-38 км.қисмлари (17 км.) тўла таъмирлаш ишлари дастурига киритилиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун 100,0 млн.сум маблағ ажратилган.
Ушбу автомобиль йўлини жорий таъмирлаш ишлари орқали тиклаб бўлмаслиги инобатга олиниб, баҳорги ва кузги техник кўриклар орқали таъмирлаш ишлари дастурига киритиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига таклиф берилган.
Автомобиль йўлининг 11-14 км. қисмларида Ш.Рашидов ТЙФУК, 14-40 км қисмларида Зафарабод ТЙФУК томонидан автомобиль йўлида транспорт воситаларини бетўхтов, хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, йўл қопламаси механизм ёрдамида қум-шағал аралашмаси билан текислаш ишлари бажарилмоқда.
Ш.Рашидов ТЙФУК томонидан автомобиль йўлининг 11-14 км. қисмларида 2018 йилда 66,2 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, ушбу бажарилган ишлар ҳисобидан автомобиль йўлида 21000м2 йўл пойини тикислаш ишлари (планировка қилиш), 913м3 қум-шағал аралашмаси билан асос қатламини тиклаш ишлари бажарилган.
2019 йилда автомобиль йўлида 29,0 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, ушбу бажарилган ишлар ҳисобидан автомобиль йўлида 625м3 қум-шағал аралашмаси билан асос қатламини тиклаш ишлари бажарилган.
2020 йилда автомобиль йўлида 321,2 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, ушбу бажарилган ишлар ҳисобидан автомобиль йўлида 4253м3 кум-шағал аралашмаси билан асос қатламини тиклаш ишлари, 220м2 чуқурчаларни а/бетон билан таъмирлаш ишлари бажарилган.
Зафарабод ТЙФУК томонидан автомобиль йўлининг 14-40 км. қисмларида 2018 йилда 570,2 млн. сўмлик, 2019 йилда 92,6 млн. сўмлик, 2020 йилда 221,0 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.