Paynet тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёни бошланди

Улашиш:

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Uzpaynet» МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 100 фоизлик акцияси сотилаётганини эълон қилди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми танланди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Uzpaynet» МЧЖ устав фондидаги 100% давлат акция пакетларини сотиш режаси ҳақида эълон берди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу битим доирасида ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси сифатида танланган.

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат муҳити асосида ташкил этилади. Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги ариза лар 2022 йил 7 сентябрь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Компания ҳақида

«Uzpaynet» МЧЖ — Paynet тўлов тизимининг оператори ҳисобланади. Унга 2005 йилда тадбиркор Ботир Арифжонов асос солган, бироқ, орадан озроқ вақт ўтиб уни давлатга сотиб, компаниядан ҳам кетди.

Ҳозирда тизим 390 дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиб келмоқда. Шу жумладан, Paynet.uz мобил иловаси орқали барча коммунал тўловларни амалга ошириш мумкин.

Компаниянинг республика бўйича 21 000 та тўлов пунктлари хизмат кўрсатмоқда. Ҳар куни 1,3 миллиондан ортиқ фойдаланувчи Paynet тизими орқали тўловларни амалга оширади.

2021 йил якуни бўйича устав капитали 378,5 млн сўмни, соф активлари — 71,8 млрд сўмни, соф фойдаси эса — 94,6 млрд сўмни ташкил 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.