Сўровнома: Иштирокчиларнинг 49 фоизга яқини ФҲДЁ органлари фаолиятидан рози

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 сонли фармони билан 2020 йил 1 апрелдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ФҲДЁ органлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва фейсбукдаги гуруҳда сўровнома ўтказди.

Қисқа муддатлик сўровномада иштирок этганларнинг 48.57% - ФҲДЁ органлари фаолиятидан қониқасизми деган саволга “Ҳа”, 31.43%  - “Йўқ”, 20% -  эса “Тизимда шаффофликни таъминлаш керак ” деб жавоб берган. 

Бугунги кунда вилоятимиз бўйича 13 та ФҲДЁ бўлимлари ҳамда Жиззах вилоят ФҲДЁ Архиви фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 1 апрелдан 1 июнга қадар 5832 та туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган бўлса, 802 та ҳолатда  ўлим далолалатнома ёзувлари қайд этилган. Шунингдек, 2 ой давомида 302 та никоҳ ҳамда 96 та никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.