ФҲДЁ базаси - энди тўлиқ рақамли кўринишга ўтди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентимининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказилишини, ягона ФҲДЁ архив фонди шакллантиришни 2022 йил 1 январга қадар тугатиш белгиланган.

Шунга кўра, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан архивариус штати ташкил этилди. Хусусан, Шароф Рашидов тумани ФҲДЁ бўлими архивида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказиш учун жами 16 нафар архивариус ходимлар ишга олинди.

Мазкур архивариуслар томонидан ФҲДЁ бўлими арихивида мажуд далолатнома ёзувларини “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритиш ва киритилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига (никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш, ўлим тўғрисидаги ёзувлар ва бошқалар) фуқароларга тегишли шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) бириктириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунга келиб, жами 298 минг 297 та (яъни, 96 фоиздан ортиқ) далолатнома ёзувлари “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилди.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ФҲДЁ бўлимида бир вақтнинг ўзида 6 та ҳаракатни амалга ошириш, яъни, боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этишда шу вақтнинг ўзида тиббиёт бирлашмаларидан бола туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотномани олиш, бола туғилишини қайд этиш, бир марталик бола нафақасини тайинлаш, яшаш манзили бўйича болани рўйхатга қўйиш, болалар поликлиникасига рўйхатга қўйиш ва болани болалар боғчасига рўйхатга киритиш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаролар мурожаатлари онлайн ва электрон қабул қилиш ташкил этилганлиги, бир қатор аризалар фуқаронинг кўрсатмаси асосида электрон равишда тўлдирилиши фуқароларни бир неча бор хато аризалар ёзиб кўп вақт кетказишларини олди олинди. Хусусан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари электрон равишда “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилиб ушбу турдаги гербли гувоҳномалар электрон шаклда чоп этилмоқда.  

Шу каби ва бошқа фуқаролик ҳолатларини қайд этганлик учун тўловларни амалга оширишда автоматлаштирилган Биллинг инвойс орқали амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Ш.Рашидов тумани ФҲДЁ бўлими томонидан жами 4525 та туғилганлик ҳолати яъни, 2673 та ўғил болалар, 1852 та қиз болалар, 2275 та никоҳ тузилганлиги, 142 та никоҳдан ажралганлик ва 1095 та ўлим ҳолатлари қайд этилди.

 

Дилноза Норқулова – Шароф Рашидов туман ФҲДЁ бўлими мудираси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.