Суҳроб Хўжаев Олимпиадалардаги энг яхши натижасини қайд этди

Улашиш:

Бугун эрта тонгдан “Токио–2020” Олимпия ўйинлари доирасида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича саралаш баҳсларига старт берилди. Унда ҳамюртимиз Суҳроб Хўжаев ўз омадини синаб кўрди.

«А» гуруҳида иштирок этган вакилимиз 71.26 метр натижа қайд этди. Бу унинг учун Олимпиадаларлаги энг яхши кўрсаткичдир. Қайд этиш жоиз, Хўжаев аввал “Лондон–2012” ва “Рио–2016” Олимпиадаларида ҳам қатнашиб, 65.88 ва 70.11 метр натижа кўрсатган эди.

Шу тариқа ушбу гуруҳда Суҳроб сўнгги поғонада (15) қолмоқда. «В» гуруҳи вакилларининг чиқиши якунлангач, атлетимизнинг якуний ўрни аниқ бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.