Паралимпиада-2020. Асила Мирзаëрова кумуш медаль соҳиби бўлди

Улашиш:

 Пара-енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Паралимпиада мусобақаларида кумуш медални қўлга киритди.

Фото: paralympic.org

27 август куни пара-енгил атлетика дастурининг Т11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Мирзаёрова 4.91 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди. 1-ўринни ринни бразилиялик Коста де Оливейра (5 м) эгаллаган бўлса, 3-ўринни украиналик Юлия Павленко (4,86 м) эгаллади.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Шу тариқа Асила Мирзаёрова Ўзбекистон делегациясига иккинчи медални тақдим этди. Аввалроқ, ўзбекистонлик сузувчи Ислам Асланов 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.