Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди

Улашиш:

Дзюдо бўйича Доха шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Диёра финал беллашувида япониялик Ута Абега имкониятни бой берди. Бу Келдиёрованинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қўлга киритган илк медали ҳисобланади. Шу билан бирга у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Дилшодбек Баратов (-60 кг) ҳам терма жамоа ҳисобига кумуш медални тақдим қилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.