Грециядан хушхабар, яна бир спортчимиз олтин медални қўлга киритди

Улашиш:

Грецияда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги кун баҳслари терма жамоамиз учун аталди.

Қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди

Даст кўтариш машқида 109 кг натижа билан энг яқин таъқибчисини 9 кгга ортда қолдирган Жабборова силтаб кўтариш машқида 129 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди. Шубҳасиз, икки курашдаги 238 кг натижага ҳамюртимизнинг ҳеч бир рақибаси яқин кела олмади ва Турсуной мутлақ чемпионликни расмийлаштирди.

Оғир атлетика бўйича U-20 ЖЧ

Қизлар, -87 кг

1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 238 (109+129) кг

2. Энтенза Реес (Куба) – 226 (99+127) кг

3. Элизабет Оуенс (АҚШ) – 222 (99+123) кг

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳслар давомида йигитлар ўртасида -102 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддиновнинг ғалабаси билан якунланганди

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.