Токио-2020: МДҲда иккинчи, Марказий Осиёда биринчи бўлдик! (жадвал)

Улашиш:

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларидаги сўнгги ўзбекистонлик спортчи – Баҳодир Жалолов финалда америкалик боксчини таслим қилган ҳолда терма жамоамиз ҳисобига 3-олтин медални ёздириб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан Олимпиадани якунлади.


Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг якунланишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирда 3 та олтин ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 31-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу натижани МДҲ мамлакатлари орасида оладиган бўлсак, Ўзбекистон Россия Олимпия қўмитаси делегациясидан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатлари орасида эса ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Ўзбекистондан сўнг 2-ўрин қўшни Қирғизистон делегациясига насиб этди. 16 нафар спортчи билан Олимпиадага борган Қирғизистон якунда 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Кейинги ўринларни Туркманистон (1 та кумуш) ва Қозоғистон (8 та бронза) эгаллади. Тожикистон эса мусобақани медалсиз якунлади.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.