Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан тижорат банклар фойдасига бўлган кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 06.01.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “DREAM PROGRESS WAY” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” Жиззах вилоят филиали фойдасига 198.046.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган Жиззах шаҳар, Заргарлик МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар жой биносига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 18.04.2024 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида кредит олиниши давомида гаровга қўйилган нотурар жой биноси хатланиб, қарздорга қарздорликни қоплаш учун 10 кунлик муддат берилди.
Қарздор ушбу муддат давомида қарздорликни қопламаганлиги сабабли хатланган кўчмас мулк аукцион савдосига қўйилди.
Мазкур ижро ҳаракатлари давомида қарздор кўчмас мулкини йўқотмаслик учун банк олдидаги кредит қарзини тўлиқ қоплашга мажбур бўлди.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими