Солиқ қарзи эвазига МЧЖ биноси хатланиб аукционга чиқарилди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг 24.03.2023 йилдаги 4454325-сонли қарорига асосан, қарздор “Заргарлик нон” МЧЖ давлат фойдасига 120.228.232 сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан қарздорликни бартараф этиш учун бўлим томонидан берилган муддатда қарздорликни қопланмаганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган нотурар бино хатланди.

Ушбу хатланган кўчмас мулк баҳоланиб, солиқ қарздорлигини қоплаш учун бўлим томонидан “Е-auksion” савдосига чиқарилиши таъминланди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.