Жиззах вилоят солиқ бошқармаси биринчи ярим йилликда бюджетга ундирилган солиқлар бўйича ахборот берди

Улашиш:

Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шуниндек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга тўланган солиқлар, солиқ қарздорликларини қисқартириш борасида 2023 йилнинг 2-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида Жиззах вилоят солиқ бошқармаси брифинг ташкил этди.

Брифингда бошқарма бошлиғи ўринбосари Жасур Достонов иштирок этди ва амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 2022 йил 30 декабрдаги
 ЎРҚ-813-сон Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан вилоятга 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун вилоят бюджет даромадларига 970,7 млрд.сўм прогноз белгиланиб, ҳақиқатда 1090,1 млрд.сўмга ёки 112 фоизга бажарилиб 119,4 млрд.сўм қўшимча тушум таъминланди. Ўтган 2022 йилнинг мос даврига нисбатан тушумларни ўсиш суръати 138 фоизни (+298,6 млрд.сўм) ташкил этди.

Шу жумладан, жорий йилнинг 2-чораги учун бюджет даромадларига белгиланган 522,8 млрд.сўм прогноз, ҳақиқатда 573,9 млрд.сўмга (110 фоиз) бажарилиб 51,1 млрд.сўм қўшимча тушум таъминланиб, ўтган 2022 йилнинг
 2-чорагига (421,7 млрд.сўм) нисбатан 152,3 млрд.сўм (136 %) кўп маблағ ундиришга эришилди.

Шундан, тушумлар миқдори ўтган йилнинг 2-чорагига нисбатан қўшилган қиймат солиғидан 61,3 млрд.сўм (ўсиш 156 %), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 46,2 млрд.сўм (132 %), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан 10,1 млрд.сўм (151 %), акциз солиғидан 9,8 млрд.сўм (163 %), юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларидан 5,3 млрд.сўм (122 %), жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларидан 12,6 млрд.сўм (141 %), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 0,8 млрд.сўм (147 %), айланмадан олинадиган солиқдан 0,3 млрд.сўм (101 %) кўп тушумлар ундирилишига эришилди.

Ундирилган маблағларни солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 192,3 млрд.сўм ёки 34 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 171,5 млрд.сўм ёки 30 фоизини қўшилган қиймат солиғи, 30,1 млрд.сўм ёки 5 фоизини юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, 29,8 млрд.сўм ёки 5 фоизини юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини, 21,3 млрд.сўм ёки 4 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 25,3 млрд.сўм ёки 4 фоизини акциз солиғи, 43,6 млрд.сўм ёки 8 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари ҳамда қолган 60 млрд.сўм ёки 10 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Вилоят солиқ бошқармаси ва унинг шаҳар-туман инспекциялари ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра янгича – “тадбиркорбай” тизими асосида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ жорий йилнинг ўтган даврида 604 та янги ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда уларнинг раҳбар ва ҳисобчиларига учрашган ҳолда қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида солиқ маъмурчилиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Сегментлаш натижасида 6511 та тадбиркорлик субъектларнинг муаммолари бўйича ўрганиш ўтказилиб, солиқ органларига алоқадор 5252 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам берилиб, камчиликлари бартараф қилинди.

Жумладан; ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 4935 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисобот-китобларини тўлдириб, электрон юборишда кўмаклашилди.

950 та тадбиркорлик субъектларнинг 32,5 млрд.сўм ортиқча тўлов суммалари уларнинг ҳисоб рақамларига қайтариб бериш ва 1576 та тадбиркорлик субъектларнинг 21,2 млрд.сўм ортиқча тўловларини бошқа турдаги солиқ қарздорлигига ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари 125 та тадбиркорлик субъектларига “E-актив”, “Е-ижара”, “ijara.soliq.uz” дастурлардан, 983 та тадбиркорга мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.

Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар буюм бозори” ҳамда “Марказий деҳқон бозори”да ҳудудида “Тадбиркорга кўмак” маркази ташкил этилган бўлиб, ушбу марказларда 22 та хизмат турлари бўйича солиқ тўловчиларга хизматлар бепул кўрсатилмоқда. Ушбу марказларда солиқ ходимлари томонидан ҳар куни тадбиркорлардан тушаётган муаммоларни тезкорлик билан ўрганилиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилади.

Ўтказилган камерал (автокамерал) солиқ текширувлари натижаси билан жами Давлат бюджетига 15,5 млрд.сўм қўшимча солиқлар ҳисобланиб, ушбу қўшимча ҳисобланган солиқлардан 7,4 млрд.сўм ундирилди.

Жисмоний шахслар эгалигида бўлган кўчмас мулк ва ер участка объектларига ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобидан жорий йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджетга 43,6 млрд.сўм маблағлар ундирилиши таъминланиб, ўтган 2022 йилнинг 2-чорагида ундирилган 31,0 млрд.сўмга нисбатан 12,6 млрд.сўм ортиқ тушумлар туширилди.

Якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 8 966 нафар фуқаролар томонидан маҳаллий бюджетга жами 4,0 млрд.сўм солиқлар тўланди. Бу борада амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида 1 150 нафар фуқаролар тадбиркорлик фаолиятига жалб этилиб, янги иш ўринлари яратилди.

Фуқароларнинг олган даромадлари бўйича декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи бўйича 2023 йилнинг 2-чорагида маҳаллий бюджетга 2,9 млрд.сўм маблағлар ундирилди.

Фуқаролар бандлигини таъминлаш йўналишида жорий йилнинг ўтган даврида ўзини ўзи банд қилган 28 871 нафар фуқаролар тадбиркорликнинг 102 та фаолият турлари бўйича ҳисобга олинди.

Вилоят бўйича 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Давлат бюджети олдидаги фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарздорлиги 210,9 млрд.сўмни ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 115-119-моддаларига (“Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани бажариш”) асосан, ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорлиги учун 2023 йил II-чоракда жами 181,7 млрд.сўмга 29 317 та огоҳлантириш талабномалар берилди.

Солиқ кодексининг 123-моддасига (“Солиқ қарзини бошқа мол-мулк ҳисобидан ундириш”) асосан, ҳудудий мажбурий ижро бюроларига солиқ органларининг киритилган 247,8 млрд.сўмлик 12 201 та қарорлари бугунги кунда ижрода турибди.

Умидсиз солиқ қарзини қисқартириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларни банкрот деб эътироф этиш учун Иқтисодий судларда 2023 йил
 II-чоракда жами 504 та корхона ва ташкилотларнинг 269,6 млрд.сўмлик кўрилаётган аризалари мавжуд бўлиб, шундан 64,8 млрд.сўмлик солиқ қарзи мавжуд 81 та корхоналар давлат реестридан чиқарилди.

Вилоятга 2023 йил учун бюджет даромадларига белгиланган 2,1  трлн.сўмлик прогноз, 2,3 трлн.сўмга бажарилиши кутилмоқда (110 %).

Ушбу маблағларни тушумини таъминлаш учун 7 та йўналишда 200,0 млрд.сўмлик қўшимча манбалар устида иш олиб борилиши назоратга олинган, жумладан:

- жорий ҳисобланган тўловлар ҳисобидан 172,7 млрд.сўм;

- солиқ қарзини ундириш ҳисобидан 16,4 млрд.сўм;

- солиқ назорати тадбирлари камерал (автокамерал) текшириш ҳисобидан 11,9 млрд.сўм;

- корхоналар фаолиятини тиклаш ва иш фаолиятини легаллаштириш ҳисобидан 1,6 млрд.сўм;

- онлайн НКМни жорий этиш (маъмурчилиги ҳисобидан) ҳисобидан 1,4 млрд.сўм;

- янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушиши ҳисобидан 1,2 млрд.сўм;

- кадастр органлари билан инвентаризация ўтказиб, аниқланган суммаларни ундириш ҳисобига 0,9 млрд.сўм қўшимча маблағ ундирилиши режалаштирилмоқда.

Бунинг учун вилоятда бюджет даромадларига маблағни ундириш борасида корхонама-корхона манзилли ишлаб, ҳисоб-китоб қилиб чиқиб, бажарилишини таъминлаш бўйича барча иқтисодий комплекс ташкилотларига кечиктириб бўлмас топшириқлар берилган ва ижроси назоратга олинган.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.